Линклар

logo-print

Қурбонлар сони 60 мингдан ошди


Хитойда юз берган кучли зилзила қурбонлари сони 60 минг кишидан ортиб кетди, бу рақам 80 минг ёки ундан ҳам кўпроққа етиши мумкин.

Хитой бош вазири Вэнь Цзябао БМТ бош котиби Пан Ги Мун билан биргаликда Янцзи шаҳрига қилган сафари чоғида шуни маълум қилди.

Бироз аввал Хитой ҳукумати зилзила қурбонлари сони 55 минг кишидан ортгани тўғрисида хабар тарқатган эди.

Янцзи шаҳри 12 май куни рўй берган кучли зилзила эпицентри яқинида жойлашган.
XS
SM
MD
LG