Линклар

Мухолифат парламент ишини бойкот қилмоқчи


Грузиянинг мухолифатдаги партиялар блоки чоршанба куни ўтказилган сайлов натижаларидан норозилик тариқасида парламент ишини бойкот қилмоқчи.

21 май куни ўтказилган парламент сайловида Михаил Саакашвили етакчилигидаги партия тўла ғалаба қозонган эди.

Бирлашган мухолифат лидери Леван Гачечиладзе Грузия мустақиллиги куни – 26 майда Тбилиси кўчаларида норозилик юришлари ўтказилажагини айтиб, грузияликларни мазкур акцияда иштирок этишга чақирди.

Мухолифат ҳокимиятни сайлов натижаларини сохталаштирганликда айбламоқда.

ЕХҲТ кузатувчиларининг айтишича, сайлов жараёнида бир қатор камчиликларга қўйилди, сайловчиларга таҳдид қилиш ҳоллари кузатилди.
XS
SM
MD
LG