Линклар

Ҳуқуқ ҳимоячиси тарафдорларига мактуб йўллади


Андижонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, 2005 йил 13 май воқеаларидан сўнг узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиниб, бир неча ой муқаддам амнистияга тушган Саиджаҳон Зайнобиддинов қамоқдалиги вақтида хатлар ёзиб маънавий кўмак берган халқаро ташкилотларга, барча соф ниятли кишиларга миннатдорлик мактубини эълон қилди.

2 йилу 8 ой қамоқда ўтирган С.Зайнобиддинов ҳаммаси бўлиб 9620 та мактуб олган. Биз сиз билан биргамиз, деган дил изҳорлари битилган бу номалардан энг кўпи – 4471 таси Буюк Британиядан келганини айтди ҳуқуқ ҳимоячиси.
XS
SM
MD
LG