Линклар

Ўзбеклар Санкт-Петербургда ўзбекча ўқийди


Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун машғулотлар ўзбек тилида олиб бориладиган курс очилди. Бу курсларда улар йўл ҳаракати қоидаларини ўрганади.

Бу ҳақда Россиядаги бир қатор ОАВнинг хабар қилишича, Россиянинг шимолий пойтахти жамоат транспортида аксарияти МДҲ мамлакатларидан, жумладан, Ўзбекистондан, асосан, Самарқанддан келган ҳайдовчилар ишлайди.

Ўзбек ҳайдовчиларнинг аксарияти рус тилида яхши гапира олмагани сабабли йўл ҳаракати қоидалари бўйича машғулотларни ўзбек тилида олиб боришга қарор қилдик, дейди Санкт-Петербургдаги автокорхоналардан бирининг ходими журналистларга.
XS
SM
MD
LG