Линклар

logo-print

Қирғизистон лицензияланувчи товарлар рўйхатини қисқартиради


Қирғизистон ҳукумати яқин орада экспорт ва импорт қилинувчи лицензияланган товарлар рўйхатини қисқартирмоқчи.

Ҳукумат Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазирлигига бир ой ичида экспорт ва импорт қилинувчи лизенцияланган товарлар рўйхатини қисқартириш масаласини ишлаб чиқишни топширди.

Бу ҳақда ҳукуматнинг 2008 йил I чорагида Қирғизистон ижтимоий-иқтисодий тараққиёти якунлари ва 2008 йил II чораги учун белгиланган вазифалар тўғрисидаги қарорида айтилади.

Мазкур топшириқ ташқи савдодаги бир-бирини қайталовчи назорат функцияларини бартараф этиш ва маъмурий тартибларни енгиллаштириш мақсадида берилган.
XS
SM
MD
LG