Линклар

Самолёт ҳалокатга учради


Брюссель аэропортида АҚШнинг “Боинг-747” русумли юк ташувчи самолёти ҳалокатга учради.

Гувоҳларнинг билдиришича, самолёт ҳавога кўтарилаётган пайтда икки қисмга бўлиниб кетган. Самолёт экипажи омон қолгани хабар қилинмоқда.

Шунингдек, Москва вилоятида ҳам “Як-52” русумли кичик самолёт ерга қулаб тушди.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг билдиришича, қўнаётган пайтда самолётнинг қулаб тушиши оқибатида икки киши нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG