Линклар

logo-print

Қўмондонлар зўравонлик камайганини айтмоқда


АҚШ қўшинлари қўмондонлиги Ироқдаги зўравонликлар кўлами анча камайганини маълум қилди.

АҚШ қўшинлари матбуот котиби таъкидича, Ироқ хавфсизлик кучларининг малакаси тобора ошиб бораётгани ва уларнинг жангариларга қарши амалиётларда фаол иштирок этаётгани мамлакат бўйлаб зўравонликлар камайишига сабаб бўлган. Шунингдек, суннийлар истиқомат қилувчи минтақаларда қоровул хизматларининг ташкил этилиши ҳамда шиаларнинг радикал уламоси Муқтадо ас-Садрнинг ўзаро ўт очишни тўхтатишга оид келишуви ҳам зўравонликлар кўламининг камайишига олиб келган.

Айни пайтда Ироқ ҳукумати кучларининг Мосул шаҳрида “Ал-Қоида” жангариларига қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлари давом этмоқда.
Якшанба куни Нажаф ва Карбало шаҳарларига сафар қилган АҚШнинг Ироқдаги элчиси Райан Крокер Ироқдаги “Ал-Қоида” ҳаракати тор-мор этилиш арафасида эканини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG