Линклар

logo-print

Мьянмага халқаро ёрдам кўрсатиш мавзуида анжуман очилди


Янгонда табиий офатдан зарар кўрган Мьянмага инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш масаласига бағишланган халқаро анжуман иш бошлади.

Тадбир очилишида нутқ сўзлаган БМТ бош котиби Пан Ги Мун мазкур анжуман табиий офатдан зарар кўрган 2,5 миллион фуқарога инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш ҳаракатларида бурилиш ясашига умид билдирди.

Анжуманда иштирок этган АҚШ расмийси эса халқаро кўмак ташкилотлари ходимларининг зарар кўрган ҳудудларга боришига тўсқинлик қилинмаган тақдирдагина расмий Вашингтон Мьянмага ёрдам кўрсатишни давом эттиришини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG