Линклар

logo-print

Қирғизистон ҳукуматидаги кадрлар алмашуви


Президент Қурманбек Бақиев фармони билан бош вазир ўринбосари Дўсбўл Нур ўғли Қирғизистон давлат котиби этиб тайинланди. Унинг ўрнига “Оқ жўл” партиясининг парламентдаги фракцияси раҳбари Элмира Ибраимова тайинланди. Шунингдек, Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Тўқтақучук Мамитов ўз вазифасидан озод этилиб, президентнинг давлат маслаҳатчиси лавозимига ўтказилди ва ўрнига мудофаа вазири Исмоил Исоқов тайинланди. Мудофаа вазири лавозимини эса Бақитбек Қалиев эгаллади.
XS
SM
MD
LG