Линклар

Қозоғистонга четдан чиқинди киритилмайди


Қозоғистонда саноат ва истеъмол моллари чиқиндиларини мамлакат ҳудудига олиб киришни тўла тақиқлаш тўғрисида қонун қабул қилинади.

Қозоғистон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Нурлан Исҳоқов мамлакат ҳудудига қайта ишлаш учун ҳеч қандай чиқинди олиб кирилмаслигини билдирди. У мамлакат президенти топшириғи билан вазирлик томонидан Қозоғистонга эскирган ва ифлос экологик технологиялар олиб киришни тўла тақиқлаш ҳақида Экологик кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қонун лойиҳаси тайёрланганини маълум қилди.

Вазирнинг айтишича, ҳозир Қозоғистоннинг Семипалатинск полигонидан экологик жиҳатдан хавфли бўлган конденсаторларни Германияга қайта ишлаш учун юбориш масаласи кўриб чиқилмоқда.
XS
SM
MD
LG