Линклар

logo-print

Кобулда норозилик намойиши ўтказилди


Кобулда юзлаб киши Ироқда америкалик ҳарбийнинг Қуръондан нишон сифатида фойдаланганига қарши норозилик акцияси ўтказди.

Лоҳар вилоятида ўтказилган норозилик акциясида иштирок этган ўнлаб фуқаро эса полиция томонидан ҳибсга олинди.

Ўтган ҳафтада ҳам Афғонистон бўйлаб америкалик ҳарбийнинг Қуръонга қарата ўт очишига қарши норозилик акциялари бўлиб ўтган эди.

11 май куни Бағдодда америкалик аскарнинг Қуръонга нишон сифатида бир неча бор ўқ узгани маълум бўлган эди. АҚШ президенти Жорж Буш бу аскарнинг жиноий жавобгарликка тортилишига ваъда берди.
XS
SM
MD
LG