Линклар

Жаҳон банки Қирғизистонга яна пул беради


Жаҳон банки Қирғизистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун 10 миллион доллар ажратади.

Қирғизистон Молия вазирлиги матбуот хизматидан олинган маълумотларига кўра, мазкур битимга Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий вакиласи Аннет Диксоннинг Қирғизистонга ташрифи чоғида эришилган.

Жаҳон банкидан олинажак маблағ мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун ишлатилиши кўзда тутилган.

“Аниқроқ айтадиган бўлсак, бу маблағ уруғлик, маъданли ўғитлар ва дон сотиб олиш учун ишлатилади, кейин улар аҳолига паст нархда сотилади”,- деди молия вазири Тожихон Қалимбетова.
XS
SM
MD
LG