Линклар

Бишкекда халқаро анжуман бўлади


Бишкекда 28-29 май кунлари “Марказий Осиёда сув захираларини бошқариш” мавзусида халқаро йиғилиш ўтади.

Йиғилишда Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон , Қирғизистон ва Туркманистондан келган мутахассисларнинг минтақада сув захираларини бошқариш борасидаги нуқтаи назарлари муҳокама этилади. Бундан ташқари, Афғонистон, Арманистон, Озарбойжон, Грузия, Эрон ва Туркия мутахассисларининг бу борадаги таклифлари тингланади.

Анжуманда иқлим ўзгаришининг сув захираларига таъсири, минтақа сув захираларини ривожлантириш ва уларни ҳамкорликда бошқариш муаммолари ҳам муҳокама этилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG