Линклар

Россия БМТ мутахассислари хулосасини рад этди


Расмий Москва Абхазияда Грузияга тегишли учувчисиз бошқариладиган самолёт уриб туширилгани юзасидан БМТ мутахассислари эълон қилган ҳисоботга эътироз билдирди.

“БМТнинг Грузиядаги миссияси мутахассисларининг малакаси юқори эканига шубҳа қилганимиз йўқ, аммо улар фойдаланган маълумотлар жиддий шубҳа уйғотмоқда”,- деди Россиянинг Тбилисидаги элчиси Вячеслав Коваленко.

Бундан бироз аввал расмий Тбилиси Россиядан ўтган ойда ўзининг учувчисиз бошқариладиган самолёти Абхазия ҳудудида уриб туширилиши юзасидан кечирим сўрашни ва товон пули тўлашни талаб қилганди.

Грузия Ташқи ишлар вазирлигининг бу баёнотидан бир кун аввал эса БМТ кузатувчилари ҳам бу масалада расмий Тбилиси томонидан тақдим этилган маълумотларни тасдиқлаган эди.
XS
SM
MD
LG