Линклар

logo-print

Мухолифат етакчиси уй қамоғида қолади


Мьянма ҳарбий хунтаси мамлакатдаги таниқли мухолифат етакчиси, Нобель тинчлик мукофоти совриндори Аун Сан Су Чжига тайинланган уй қамоғини ўз кучида қолдирди.

Бундан бироз аввал мамлакат полицияси мухолифат етакчисининг 20га яқин тарафдорини ҳибсга олган эди.

Хабарларга кўра, мухолифатчилар Аун Сан Су Чжининг ҳибсда сақланаётганига қарши норозилик акцияси ўтказаётган маҳал полиция ходимлари томонидан ҳибс этилган.
XS
SM
MD
LG