Линклар

Юк машинаси ҳалокатида 15 киши ўлди


Афғонистон шимоли-шарқидаги Бадахшон вилоятида йўловчи олиб кетаётган юк машинаси ҳалокатга учрагани оқибатда 15 киши ҳалок бўлди, 56 нафари жароҳатланди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бўлими раҳбари Абдул Маъмун Жалол жароҳат олганларни эвакуация қилишда Афғонистон армияси вертолётлари ёрдам бераётганини айтди.

Шунингдек, Хўст вилоятида АҚШ ҳарбий постига ҳужум уюштиришга уринган икки худкуш Афғонистон полицияси ходимлари томонидан отиб ўлдирилди.
XS
SM
MD
LG