Линклар

logo-print

“Халқаро амнистия” чақириғи


“Халқаро амнистия” ташкилоти эълон қилган 2008 йилги ҳисоботда шу йил декабрь ойида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганига 60 йил тўлиши муносабати билан ҳукуматлар ҳар бир фуқаронинг фундаментал ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақирилган.

Ташкилот Россиянинг янги президенти Дмитрий Медведевни барча россияликлар эркинлигини ҳимоя қилиш ваъдасини бажаришга чақирди.

“Халқаро амнистия” бош котиби Ирен Хан Россиядаги инсон ҳуқуқлари аҳволи ҳақида гапириб: “Сўнгги йилларда Россия авторитаризм томон кета бошлагани кузатилди. Мамлакатда норозилик, сиёсий норозиликлар бостирилди. Янги чекловлар жорий қилинди. Нодавлат ташкилотларни назорат қилиш учун ҳукумат янги қонунлар қабул қилди. Мамлакатда ксенофобия, ирқчилик кайфияти кучайиб бормоқда. “Халқаро амнистия” Чеченистонда жиноят содир этганлар жазога тортилмай қолаётганидан жиддий хавотирда”, – деди.
XS
SM
MD
LG