Линклар

logo-print

Тожикистон очлик таҳдид қилаётган давлатлар рўйхатига киритилди


Жорий йилнинг 3-5 июнида Римда очлик муаммоларига қарши курашиш мавзуига бағишлаб ўтказиладиган анжуман учун БМТ экспертлари ҳозирлаган ҳисоботда дунёнинг 22 давлатида 30 фоиздан ортиқ аҳоли тўйиб овқатланмаётгани билдирилган.

БМТ экспертлари озиқ-овқат нархларининг дунё бўйлаб ошиб кетиши сабабли очлик хуруж қилаётган давлатлар рўйхатига киритилган Тожикистоннинг бир миллионга яқин аҳолиси ҳозирданоқ озиқ-овқатдан танқислик сезаётганини таъкидлаган.

Янги ҳисобот муаллифлари яқин йилларда нархларнинг кескин ўсиши ортидан вазият янада издан чиқиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
XS
SM
MD
LG