Линклар

Туркийзабон давлатлар Чингиз Айтматовни мукофотга тавсия этади


Туркия маданият ва туризм вазирининг билдиришича, туркийзабон давлатлар маданият вазирлари Чингиз Айтматовни Нобель мукофотига тавсия этишни режалаштирмоқда.

Бу давлатлар орасида Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Озарбойжон ҳамда Россиянинг Татаристон ва Бошқирдистон республикалари бор.

Хабарларга кўра, Туркия президенти Абдулла Гул ҳам Чингиз Айтматов номзодини қўллаб-қувватлашини маълум қилган.

Айни пайтда таниқли ёзувчи Германияда даволанмоқда. Жорий йил бошида Россиянинг Қозон шаҳрига сафар қилган Ч.Айтматов бетоб бўлиб, зудлик билан Германияга даволанишга олиб кетилган эди.
XS
SM
MD
LG