Линклар

logo-print

Олмерт истеъфога чиқмоқчи эмас


Исроил бош вазири Эҳуд Олмерт истеъфо бериш тўғрисидаги талабларни кескин рад этди.

28 май куни Исроил мудофаа вазири Эҳуд Барак коррупцияга алоқадорлиги иддао қилинаётган бош вазирни истеъфога чиқишга чақирган эди.

Айни пайтда Исроил полицияси Эҳуд Олмерт 500 минг доллар миқдорида пора олгани ва унинг сайловолди кампанияси учун йиққан пули қонунийлиги борасида текширув ўтказмоқда.
XS
SM
MD
LG