Линклар

Туркия яна курд исёнчиларига зарба берди


Туркия ҳаво кучлари Ироқ шимолида яширинган курд исёнчиларига қарши ракета зарбалари берди.

Ҳарбийларнинг билдиришича, Хакурк туманида амалга оширилган ҳаво зарбаси оқибатида 16 жангари йўқ қилинган.

Туркия ҳаво кучлари ўтган йилнинг декабрь ойидан буён Ироқ шимолидаги курд жангариларига қарши амалиётлар ўтказиб келмоқда. Жорий йил бошида эса Туркия пиёда қўшинлари ҳам Ироқ ҳудудига ўтиб, бу ерда беркинаётган курд жангариларига қарши кенг кўламли амалиётлар ўтказган эди.
XS
SM
MD
LG