Линклар

Ал-Маликий Саддам Ҳусайннинг қарзларини тўламоқчи эмас


Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий жаҳон ҳамжамиятини ўз мамлакатининг Саддам Ҳусайн давридан қолган ташқи қарзларидан кечишга чақирди.

Швеция пойтахти Стокгольмда иш бошлаган Ироқни қайта тиклаш масаласига бағишланган халқаро анжуманда Нурий ал-Маликий мамлакатнинг ташқи қарзи ҳозирда 67 миллиард долларни ташкил этаётганини билдирди.

Бундан бироз аввал БМТ бош котиби Пан Ги Мун Ироқ аста-секин оёққа тураётганини маълум қилганди.
XS
SM
MD
LG