Линклар

Дилшод Қурбонов юртига мажбурий жўнатилишдан қутулди


Россия Олий суди мамлакат Бош прокуратурасининг ўзбекистонлик Дилшод Қурбоновни юртига экстрадиция қилиш тўғрисидаги қарорини бекор қилди.

Жорий йилнинг апрель ойида Европа суди ҳам расмий Москвага Д.Қурбоновни экстрадиция қилишни тўхтатишни тавсия этган эди.

37 ёшли Д.Қурбонов ўтган йилнинг 30 май куни Тула вилоятининг Узловая шаҳрида Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ҳибсга олинган эди. Ўзбекистон томони уни халқаро террорчилик ташкилотлари билан алоқадорликда айблаган.
XS
SM
MD
LG