Линклар

Гиёҳвандлик моддаси қўлга тушди


Қозоғистонлик полициячилар Ўзбекистондан Россияга олиб кетилаётган гиёҳвандлик моддасини қўлга олди.

Қарағанда вилояти ички ишлар департаментининг маълум қилишича, наркотик моддаларга қарши кураш бўлими ходимлари Қарағанда шаҳрига кираверишдаги “Сўқир” постида Тошкент-Новосибирск йўналиши бўйлаб кетаётган “Мерседес” русумли автобусни тўхтатган. Россияга пул ишлаш учун кетаётган ўзбекистонлик 68 йўловчи бўлган бу автобусдан полициячилар 4 килограммдан ошиқроқ героин моддаси яширилган сумка топган.

“Барча тафсилотлар аниқлангунича автобус, ҳайдовчилар ва йўловчилар ушлаб турилади”,- дея маълум қилди ички ишлар департаменти.
XS
SM
MD
LG