Линклар

Франция ЕИ-Россия ҳамкорлик келишуви имзоланишидан умидвор


Франция ЕИ 2008 йил якунига қадар Россия билан ҳамкорлик келишуви имзолашига умид билдирди.

Франция бош вазири Франсуа Филлоннинг бу ҳақдаги баёноти Парижда Россия бош вазири Владимир Путин билан ўтказилган музокаралардан сўнг эълон қилинди. 1 июлдан бошлаб Франциянинг ЕИ раислигини қабул қилиб олиши кутилмоқда.

Жорий ҳафта бошида ЕИга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Россия билан ҳамкорлик келишуви режасини тасдиқлаган эди.
XS
SM
MD
LG