Линклар

logo-print

Туркман гази бўйича янги музокаралар бошланди


Ашхободда Туркманистон газини Афғонистон орқали Покистон ва Ҳиндистонга элтувчи янги газ қувури ётқизишга оид музокараларнинг биринчи давраси бошланди.

Бу музокараларда Туркманистон, Афғонистон ва Покистон энергетика вазирларидан ташқари Осиё тараққиёт банки ҳамда Ҳиндистоннинг “ГАИЛ” компанияси расмийлари иштирок этмоқда.

Туркманистон матбуотига кўра, экспортга чиқарилажак газ нархи музокаралар диққат марказида бўлади.
XS
SM
MD
LG