Линклар

logo-print

Жаҳон банки янги лойиҳага 1,2 миллиард доллар ажратди


Жаҳон банки озиқ-овқат бўҳронидан азоб чеккан мамлакатларга ёрдам тариқасида бир миллиард 200 миллион доллар ажратишини маълум қилди.

Жаҳон банки президенти Роберт Зоеликнинг таъкидича, ажратилажак пуллардан 200 миллиони зудлик билан энг камбағал давлатларга етказиб берилади.

Жаҳон банки маълумотларига кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари нархи сўнгги уч йил давомида 83 фоиз қимматлаган.

Келаси ҳафтада БМТ раҳнамолигида Римда озиқ-овқат бўҳронига бағишлаб саммит ўтказиш ҳам режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG