Линклар

31 май куни Ричард Баучер Ўзбекистонга сафар қилади


Хабарларга кўра, АҚШ давлат котиби ёрдамчиси 1 июнь куни Тошкентда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва ташқи ишлар вазири Владимир Норов билан учрашади.

Ричард Баучернинг Ўзбекистон сафари кўпгина кузатувчилар томонидан “ўзбек-америка муносабатларининг илиқлашуви” сифатида баҳоланмоқда.

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот маркази тарқатган маълумотга кўра, АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Ричард Баучер 2 июнь куни Тошкентда қисқача матбуот анжумани ўтказади.
XS
SM
MD
LG