Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:15

Европанинг яна бир расмийси Тошкентга келади


Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси, Финляндия ташқи ишлар вазири Александр Стабб 2–5 июнь кунлари Марказий Осиё давлатларига сафар қилади.

Ташкилот матбуот котиби Соня Йининг билдиришича, ЕХҲТ раиси минтақага ташрифи чоғида Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари, ташқи ишлар вазирлари, парламент раислари ва бошқа вакиллар билан учрашади. У 3–4 июнь кунлари Тошкентда бўлади.

“Жаноб Александр Стаб 2–5 июнь кунлари Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистонга сафар қилади. Ўзбекистонда у президент, парламент раиси ва ташқи ишлар вазири билан учрашади. Бундан ташқари, унинг фуқаровий жамият вакиллари билан ҳам мулоқотда бўлиши режалаштирилган”, – деди ЕХҲТ вакили.

Соня Йи ЕХҲТ раисининг Ўзбекистон раҳбарлари билан учрашуви чоғида ташкилотга аъзо давлатлар ўз зиммасига олган мажбуриятларни қандай бажараётгани, инсон ҳуқуқлари, муҳим масалалардан чегара хавфсизлиги, атроф-муҳит хавфсизлиги, минтақавий ҳамкорлик ҳамда барқарорликни мустаҳкамлаш каби масалалар муҳокама этилиши кутилаётганини айтди.

Бундан ташқари, ЕХҲТ раисининг Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Ўзбекистонга ташрифи чоғида Афғонистон масаласи ҳам муҳокама қилинади.

“ЕХҲТ ташқи ишлар вазирлири кенгашининг ўтган йил Мадридда ўтган йиғилишида ташкилотнинг Афғонистондаги фаолиятини кенгайтириш ҳақида қарор қабул қилинган эди. Марказий Осиёга ташрифи чоғида жаноб Стабб уч давлат раҳбарлари билан бу масалани ҳам муҳокама қилиши режаланган”, – деди Соня Йи.

Финляндия ташқи ишлар вазири Александр Стаббнинг Ўзбекистонга ташрифи ниҳоясида, яъни 4 июнь куни журналистлар учун матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG