Линклар

Бернард Кушнер кутилмаганда Ироққа келди


Мамлакат жанубида жойлашган Носирия шаҳрида Франция ташқи ишлар вазирини Ироқ вице президенти Одил Абдул Маҳди кутиб олди. Кейинроқ Маҳди билан музокара пайтида Кушнер ўз мамлакати Ироқни қайта тиклашда фаол иштирок этиш ниятида эканини билдирди.

Франция ташқи ишлар вазири икки кунлик сафари чоғида Ироқ шимолидаги Арбил шаҳрига бориб, Франция консуллик идорасининг тантанали очилиши маросимида қатнашишни режалаштирган. Бернард Кушнер биринчи марта Бағдодга 2007 йилнинг август ойида Франция парламенти аъзоси сифатидан борган эди.
XS
SM
MD
LG