Линклар

Туркийгўй маданият вазирлари Қирғизистонда учрашади


Туркий халқлар маданияти ва санъатини ривожлантириш бўйича халқаро ташкилот ҳисобланмиш ТУРКСЎЙга аъзо давлатлар маданият вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлиси Қирғизистонда ўтадиган бўлди.

Ташкилотнинг 25-мажлиси Бишкекда ўтказилиши режалаштирилгани ҳақида Қирғизистон маданият ва ахборот вазири Султон Раев маълум қилди.

Унинг айтишича, ташкилотнинг кейинги мажлисини жорий йилнинг 26-27 октябрь кунлари Қирғизистон пойтахтида ўтказиш таклифини ТУРКСЎЙга аъзо давлатлар маданият вазирларининг барчаси бир овоздан маъқуллаган. Мазкур анжумандаги энг муҳим тадбир таниқли қирғиз адиби Чингиз Айтматовнинг 80 йиллик юбилейига бағишланиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG