Линклар

Россия Абхазияга ҳарбий мутахассислар жўнатди


Россия Грузиянинг исёнкор Абхазия ўлкасидаги темир йўлни таъмирлаш учун ўзининг бир қанча қуролсиз ҳарбий мутахассисини жўнатганини маълум қилди.

Вазирлик эълон қилган баёнотда бу гуманитар ёрдам мақсадида амалга оширилаётгани билдирилган. Бироқ Грузия ташқи ишлар вазири ўринбосари Россиянинг бу хатти-ҳаракатига кескин норозилик билдирди. Григол Вашадзе “Франс пресс” ахборот агентлигига Россия бу ҳудудни ўзига қўшиб олиш учун сўнгги тайёргарликни кўраётганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG