Линклар

Германия вазири Ходорковскийнинг адвокати билан учрашди


“Шпилег” журналининг ёзишича, ўзининг Москвага қилган сўнгги ташрифи давомида Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер россиялик нефть магнати Михаил Ходорковскийнинг адвокати билан учрашган.

Хабарга кўра, Штайнмайер 8 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган Ходорковскийни Сибирдаги қамоқхонадан Москвага кўчириш имкониятлари билан қизиққан. 2003 йилда Шарқий Европада энг бой одам ҳисобланган Михаил Ходорковский аслида ўз сиёсий амбициялари туфайли Владимир Путин ҳокимияти томонидан четлаштирилгани айтилади.
XS
SM
MD
LG