Линклар

Али Ларижоний Эрон парламенти спикери лавозимига сайланди


Эрон парламенти Али Ларижонийни спикер этиб сайлади.

Эрон оммавий ахборот воситалари томонидан тарқатилган хабарларга кўра, Али Ларижоний 290 ўринли парламент депутатларидан 237 тасининг овозини олган.

Ўтган йили Али Ларижоний президент Маҳмуд Аҳмадинажот билан келишмовчилик сабабли Эроннинг ядровий масалалар бўйича бош музокарачиси лавозимини тарк этган эди. Энди эса келаси йилдаги президент сайловида М.Аҳмадинажотга рақиблик қилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG