Линклар

Атом энергияси халқаро агентлигининг навбатдаги мажлиси иш бошлади


Унда нутқ сўзлаган халқаро агентлик раҳбари Муҳаммад ал-Барадей Эрон ҳукуматини ўз ядровий дастури тинчлик мақсадларига қаратилганини исботловчи далилларни тақдим этишга чақирди.

Ал-Барадейнинг таъкидича, Эроннинг уранни бойитиш ишларидан воз кечмагани жиддий ташвишларга сабаб бўлмоқда.

Эрон ҳукумати, ўз навбатида, халқаро агентликнинг Теҳрон ядровий дастурига оид яқинда эълон қилган ҳисоботи айрим давлатлар босими остида тайёрлангани ҳамда бу агентлик билан ўз ҳамкорлигини тўхтатиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG