Линклар

logo-print

Даниянинг Исломободдаги элчихонаси яқинида кучли портлаш рўй берди


Хабарларга кўра, худкуш томонидан содир этилган бу портлашда камида олти киши нобуд бўлган, ўнлаб фуқаро тан жароҳати олган.

Портлаш қурбонларининг барчаси покистонлик бўлгани айтилмоқда.

Покистон ташқи ишлар вазири Салмон Башир портлаш оқибатида нафақат Дания элчихонаси, балки унга яқин бўлган яна бир бино қисман вайрон бўлганини билдирди.

Дания ташқи ишлар вазири Пер Стиг Моелер Покистондаги портлашни кескин қоралади.
XS
SM
MD
LG