Линклар

ЕХҲТ тожик чегараларини мустаҳкамлайди


Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Тожикистон чегараларини мустаҳкамлаш учун 620 минг евро ажратади.

ЕХҲТнинг амалдаги раиси Александр Стабб Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашувда бу маблағнинг 345 минг евроси қурол-аслаҳа сотиб олишга сарфланишини билдирди.

Унинг айтишича, ЕХҲТ зўравонлик қурбони бўлган аёлларга вақтинчалик бошпана қуриш учун 120 минг евро ажратишни ҳам режалаштирган.
XS
SM
MD
LG