Линклар

Римда саммит бошланди


Римда глобал озиқ-овқат бўҳронини бартараф этиш масаласига бағишланган саммит иш бошлади.

Унда чиқиш қилган БМТ бош котиби Пан Ги Мун кундан-кунга ортиб бораётган талабларни қондириш учун озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми оширилиши лозимлигини таъкидлади.

“Ошиб бораётган талабни қондириш учун ишлаб чиқариш ҳажми 2030 йилга қадар 50 фоиз оширилиши керак. Бу қишлоқ хўжалигини, айниқса, сўнгги йиллар давомида меҳнат унумдорлиги паст бўлган мамлакатларда бу соҳани модернизациялаш учун тарихий имкониятдир”,- деди БМТ бош котиби.

Шунингдек, Пан Ги Мун етакчи давлатларни озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кескин ошишига қарши зудлик билан чора кўришга чақирди.
XS
SM
MD
LG