Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:54

Бир-икки маҳбусни озод этиш вазиятни яхшиламади


http://uza.uz/ru/images/526t.jpg 2 июнь куни АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Ричард Баучерни Оқсаройда қабул қилган президент Ислом Каримов АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни аввалги даражага қайтариш зарурлигини таъкидлади.

“Яқиндан бошлаб икки томонлама муносабатларимизда содир пайдо бўлган динамика ва ўзгаришлар, АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги мулоқот муносабатларимизни аввалга даражага қайтариш зарурлиги тақозо этмоқда. Бу вазиятни биз Ўзбекистонда юксак мамнуният билан кузатмоқдамиз”, – деди президент.

Журналистлар билан учрашув давомида Р.Баучер АҚШ томони ҳам муносабатларни яхшилашга тайёр эканини билдирди.

“Ўтган бир неча йил давомида АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларда анча ишонч йўқолгани сир эмас. Лекин менимча, иккала томон ҳам муносабатларни қайта қуришга тайёрдир. Менимча, бу маълум вақтни ва икки томондан ҳақиқий маънодаги саъй-ҳаракатни талаб этади. Бизга келсак, бу йўлда ҳаракат қилишга мойилмиз”- деди Ричард Баучер.

Ислом Каримов ва Ричард Баучер ўртасидаги музокара диққат марказидаги асосий масала Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият бўлгани айтилмоқда.

Журналистлар билан учрашган Вашингтон расмийси Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасида ижобий ўзгариш кузатилаётганини қайд этди. Бунга Ричард Баучернинг Тошкентга сафари арафасида таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибоеванинг озод этилиши сабаб бўлди.

Айни пайтда “Ҳьюман райтс уотч” ташкилоти Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари вазияти абгорлигича қолаётганини қайд этмоқда.

Ричард Баучернинг бу борадаги мулоҳозаларига ҲРУнинг Европа ва МО дастурлари директори ўринбосари Рейчел Денбер муносабат билдириб: “Менимча, ўтган бир неча ой ичида Ўзбекистонда содир бўлган бир қатор нарсаларни назарда тутиб Ричард Баучер инсон ҳуқуқлари борасида ўсиш бўлганини қайд этди. Мўътабар Тожибоеванинг озод этилиши, шубҳасиз, жуда катта воқеадир. Лекин бу соҳада ўсиш бор, деб айтиш учун Мўътабар Тожибоевага ўхшаган одамларнинг келажакда қамалмаслигига кафолат олиш керак. Шунинг учун мен бу воқеани ўсиш, деб атамаган бўлардим, чунки Мўътабар Тожибоева ҳам аслида ҳеч қачон қамалмаслиги керак эди”,- деди.

ҲРУ ҳукумат томонидан қилинган бир қатор рамзий ижобий қадамлар манзарасида мамлакатда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ аҳвол тобора ёмонлашиб бораётганини айтаётир. Рейчел Денбер ушбу контрастни икки томон расмийлари аслида муносабатни яхшилаш йўлида воқеликка кўз юмиб ижобий ўзгаришларга кўпроқ эътибор қарата бошлагани билан боғлайди.

“Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларининг поймол этилиши эски даражада қолмоқда. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг таъқиб этилиши давом этмоқда. Қамоқхоналардаги муаммолар ҳам сақланиб қолмоқда. Ҳукумат ҳақиқатан ҳам гоҳ-гоҳида баъзи сиёсий маҳбусларни озод этиб борди, бироқ қолган маҳбуслар ҳамон паржара ортида. Лекин қилинган бу қадамлар Ўзбекистондаги мисли кўрилмаган репрессиялар манзарасида деярли ҳеч нарсани англатмайди. Бу қадамларни ўсиш, деб атасак ўзимизни вазиятни яхшилаш мумкинлигидан умидимизни узгандай кўрсатиб қўямиз”,– деди Рейчел Денбер.

Унинг айтишича, Ғарб ҳукуматлари Ўзбекистон билан муносабатларни силлиқлаштириш учун айнан Андижон қирғини каби ўткир қиррали муаммоларни четлаб ўтиб, кичик қадамларни ўсиш, деб атамоқда.
XS
SM
MD
LG