Линклар

logo-print

Қирғизлар “Бақиевларга пул йиғиб беряпти”


Қирғизистоннинг бир қатор шаҳарларида “Бақиевларга бир сўмдан тўплаб берамиз” акцияси бошланди.

Бишкек, Норин, Иссиқкўл вилоятларида президент Қурманбек Бақиевнинг қариндош-уруғлари фойдасига бир сўмдан пул йиғилмоқда. Бу тадбир президентнинг қариндошлари томонидан нотўғри маълумот тарқатганликда айбланган “Де факто” мустақил газетаси муштарийлари томонидан уюштирилган. Суд “газета президент қариндошларига 27800 доллар жарима тўлаши шарт”, деган қарор чиқарган эди. Бу қарордан норози бўлган газета муштарийлари аҳолидан Бақиевлар фойдасига бир сўмдан пул йиғиш қўмиталарини ташкил этган. Айни пайтда Бишкекда бир қатор сиёсий ҳаракатлар ва нодавлат ташкилотлар иштирокида “Де факто” газетасини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳам иш бошлади.
XS
SM
MD
LG