Линклар

Эрон раҳбари АҚШнинг бўлажак президентидан янгича ёндашув кутмоқда


Маҳмуд Аҳмадийнажот АҚШнинг янги президентидан ўз давлатига нисбатан бошқача ёндашувда бўлишни кутаётганини маълум қилди.

Италия матбуотига интервью берган М.Аҳмадийнажот вақти келиб АҚШ Ироқдаги қўшинларини олиб чиқишга мажбур бўлишини таъкидлади. Эрон раҳбарининг фикрича, АҚШ халқи бу урушга миллиардлаб пулларнинг сарфланишига бошқа тоқат қила олмайди. Шунингдек, Эрон раҳбари ўз ҳукумати барча давлатлар, жумладан, Исроил билан музокаралар курсисига ўтиришга тайёр эканини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG