Линклар

Обама президентликка номзод бўлиш ҳуқуқини қўлга киритди


АҚШ президенти Жорж Буш Барак Обамани Демократик партиядан мамлакат президентлигига номзод бўлиш ҳуқуқини қўлга киритгани билан табриклади.

Ҳиллари Клинтон билан беш ой давомида Демократик партиядан номзод бўлиш учун кураш олиб борган Барак Обама сешанба куни партия қурултойида иштирок этувчи 2118 делегат овозига сазовор бўлди.

АҚШ тарихида илк бор қора танли сенатор мамлакат президентлигига номзод бўлиш имконини қўлга киритмоқда.
XS
SM
MD
LG