Линклар

Маҳбуслар жазони ватанида ўташни истаяпти


Тожикистоннинг Ваҳдат туманидаги қаттиқ тартибли қамоқхонада сақланаётган афғонистонлик 94 маҳбус Имомали Раҳмонга очиқ хат йўллади.

“Ватандан йироқлигимиз сабабли яқинларимиз бизни келиб кўра олмайди. Ундан ташқари, қамоқхонадаги ёмон шароит боис кўпчилигимиз турли касалликларга чалинганмиз”,- дейилади мактубда.

Хат муаллифлари президент Имомали Раҳмондан Тожикистон ва Афғонистон ўртасидаги маҳбусларни жазони ижро этиш учун ўз ватанига қайтариш тўғрисидаги шартномага мувофиқ, уларнинг Афғонистон қамоқхоналарига кўчирилишига кўмаклашишни сўраган.

Аммо Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати бошлиғи Давлат Назриевнинг билдиришича, икки ўртада бу масалага доир имзоланган шартнома фақат Афғонистон парламенти томонидан тасдиқланган, холос.
XS
SM
MD
LG