Линклар

Ҳавьер Солана Тбилиси-Москва муносабатларини муҳокама қилмоқда


ЕИ ташқи сиёсати мутасаддиси Ҳавьер Солана Грузия расмийлари билан учрашиб, Тбилиси-Москва муносабатларини муҳокама қилмоқда.

Хабарларга кўра, Ҳ.Солана Грузия президенти Михаил Саакашвили билан ҳам учрашади. Жума куни эса ЕИ расмийси Абхазияга боришни режалаштирган. Шунингдек, жума куни Россия президенти Дмитрий Медведев Санкт-Петербургда Грузия президентини қабул қилади.

Айни пайтда АҚШ давлат котиби ўринбосари Мэтью Бриза Москвада Россия расмийлари билан учрашиб, Абхазия атрофидаги вазиятни музокаралар йўли билан ҳал этиш масаласини муҳокама қилди.
XS
SM
MD
LG