Линклар

Россия ҳарбийлари нейтраллик мақомидан маҳрум этилди


Европа парламенти “Россиянинг Абхазиядаги тинчликпарвар кучлари бундан буёғига нейтраллик мақомига эга эмас”лиги ҳақида баёнот тарқатди.

Европарламент қабул қилган резолюцияда айтилишича, Абхазияга жойлаштирилган 2500 кишилик Россия ҳарбий контингенти ўз мақомини йўқотган.

Шунингдек, Европарламент Россияни яқинда Абхазияга юборган 300 кишилик қўшимча ҳарбий контингентни у ердан олиб чиқишга чақирди.

Грузия ҳукумати Россиянинг Абхазияга қўшимча куч юбориш қарорини кескин танқид қилган эди.
XS
SM
MD
LG