Линклар

Покистон расмийси Афғонистонга боради


Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший 6 июнь куни Афғонистонга сафар қилади.

Хабарларга кўра, Покистон расмийси Кобулда афғонистонлик ҳамкасби Рангин Додфар Спанта ва мамлакат президенти Ҳомид Карзай билан музокаралар ўтказади.

Покистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг айтишича, Кобулдаги музокаралар чоғида ўзаро ҳамкорлик масалаларидан ташқари чегара ҳудудларидаги вазият ҳамда Афғонистондан Покистон ҳудудига амалга оширилаётган ракета ҳужумлари муҳокама этилади.
XS
SM
MD
LG