Линклар

logo-print

“Ҳамас” Обама баёнотини қоралади


Фаластиндаги “Ҳамас” ҳаракати АҚШ президентлигига Демократик партиядан номзод Барак Обаманинг Қуддус шаҳрига оид баёнотини кескин қоралади.

4 июнь куни Б.Обама ўз чиқишида Исроил давлатини қўллаб-қувватлаши ҳамда Қуддус бу мамлакат пойтахти бўлиши шартлигини айтганди.

Фаластин мухторияти етакчиси Маҳмуд Аббос ҳам бу баёнотни рад этди.

“Қуддус тақдири олиб бораётган музокараларимизнинг асосий масалаларидан биридир. Қуддус шаҳрининг араблар истиқомат қилувчи қисми 1967 йилда босиб олинганини бутун жаҳон билади. Қуддус Фаластин пойтахти, деб эътироф этилмаса, биз Фаластин мустақиллигини қабул қилмаймиз”,- деди Маҳмуд Аббос.
XS
SM
MD
LG