Линклар

Ҳиллари Клинтон пойгадан чиқмоқда


Сенатор Ҳиллари Клинтон Демократик партиядан АҚШ президентлигига номзодлик пойгасидан чиқишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ҳиллари хонимнинг тарғиботчилари маълум қилди.

Эълон қилинган баёнотда айтилишича, Ҳ.Клинтон яқин келажакда мазкур пойгадан чиқишини расман эълон қилиб, Барак Обамага ўз қувватловини изҳор этишни режалаштирган.

Барак Обама сешанба куни АҚШ президентлигига Демократик партиядан номзод бўлиш ҳуқуқини қўлга киритган эди.
XS
SM
MD
LG