Линклар

Қирғизистонда бож тўловлари миқдори оширилди


Қирғизистон парламенти дон, ун, ўсимлик мойи ва кунгабоқар уруғини мамлакатдан олиб чиқиш учун белгиланган бож тўловлари миқдорини оширди.

Қирғизистон иқтисодий тараққиёт ва савдо вазири Оқилбек Жапаровнинг айтишича, ҳукумат буғдойнинг ҳар килограммига 15 сом, буғдой ва арпа унига 30 сом, кунгабоқар уруғига 20 сом, ўсимлик мойининг 1 литрига эса 100 сомдан божхона ставкаси ўрнатишни таклиф қилмоқда. Экспорт учун белгиланган божхона тўловлари юк қайси мамлакатга жўнатилишидан қатъи назар, амалга оширилади ва парламент розилиги олинганидан кейин 6 ой мобайнида амалда бўлади.
XS
SM
MD
LG