Линклар

Ноқонуний ишлаётган ўзбеклар ушланди


Қозоғистоннинг Семей шаҳрида икки кун ичида полициячилар ноқонуний равишда ишлаётган қирққа яқин ўзбекистонликни ушлади.

Миграция полицияси нозири Роҳат Биделмановнинг маълум қилишича, Қозоғистонга пул ишлаш мақсадида келган бу ўзбекистонликларнинг аксарияти Семейда икки ойдан бери яшаб, хусусий уй қурилишида ва ғишт чиқарувчи минизаводда ишлаган. Ўзбекистонликларни ишга таклиф қилган иш берувчи уларни шаҳарда расман қайддан ўтказишга ваъда берган, аммо ваъдасини бажармаган. Эндиликда Ўзбекистон фуқароларининг суд қарорига кўра ўз юртларига депортация қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG